Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга боради

Дилафруз Ниязова · 07.05.2025 · 22:27 · 473 views
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга боради
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга боради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.