Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Бельгия парламентлараро ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Бельгия парламентлараро ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ва Бельгия парламентлараро ҳамкорликни кучайтиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Бельгия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Матиас Кенде билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон–Бельгия муносабатларининг бугунги ҳолати ва парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар эришилган келишувларни амалда таъминлашда парламентларнинг муҳим ролини таъкидлади. Шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ва соҳавий қўмиталар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Суҳбатда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларига алоҳида ўрин ажратилди.

Хусусан, Бельгия компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш, технологиялар трансфери ва мутахассислар тайёрлашни назарда тутувчи саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.