Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.09.2024 · 16:48 · 419 views
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни тонгда иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, етакчилар Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказадилар.