Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади

UzDaily · 08.09.2025 · 14:08 · 367 views
Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади

Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган ва фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонини акс эттирувчи Henley паспорт индексида Ўзбекистон паспорти 72-ўринни эгаллади. Бир йилда давлатимиз кўрсаткичи 8 поғонага яхшиланган.

Рейтингга кўра, ўзбекистонликлар 62 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Фуқаролари 193 давлатга визасиз кириши мумкин бўлган Сингапур рейтингда биринчи ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Япония ва Жанубий Корея паспортлари эгаллади. Бу давлатларнинг фуқаролари 190 мамлакатга визасиз кира оладилар.

UzDaily · 👁 367 views · 08.09.2025 · 14:08