Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон муфтийси намоз вақтида кичик болаларни масжидга олиб келмасликка чақирди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.03.2025 · 15:35 · 344 views
Ўзбекистон муфтийси намоз вақтида кичик болаларни масжидга олиб келмасликка чақирди
Ўзбекистон муфтийси намоз вақтида кичик болаларни масжидга олиб келмасликка чақирди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров намоз вақтида кичик болаларни масжидга олиб келмасликни тавсия қилди.

 Бу чақириқ ижтимоий тармоқларда болаларнинг масжидда намоз вақтида ўйнаётгани акс этган видео тарқалганидан сўнг билдирилган.

Муфтий намоз вақтида диққатни жамлаш муҳим эканини таъкидлаб, Намозда бошқа кишиларга безовталик туғдириш мумкин бўлган ҳолатлардан сақланиш кераклигини эслатди.

Мусулмонлар идораси барча юртдошларни намоз пайтида тартиб ва ҳурматга риоя қилишга чақирди.