Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Европага мунтазам юк поезди қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Дилафруз Ниязова · 01.09.2025 · 14:25 · 342 views
Ўзбекистон Европага мунтазам юк поезди қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Европага мунтазам юк поезди қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон 2026 йил апрелига қадар Европа мамлакатларига мунтазам юк темирйўл қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ушбу ташаббус 2025 йил 19 августда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга мувофиқ амалий чора-тадбирлар режасига киритилган.

Яқин вақт ичида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Унинг якунига кўра, вице-премьер Oчилбoй Раматов, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов халқаро темирйўл ташувларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлайдилар.