Иқтисод

Ўзбекистон бозорида 29 та компания устун мавқега эга деб топилди

Ўзбекистон бозорида 29 та компания устун мавқега эга деб топилди
Ўзбекистон бозорида 29 та компания устун мавқега эга деб топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси 29 та хўжалик юритувчи субъектни мамлакатнинг товар ва молия бозорларида устун мавқега эга субъектлар сифатида тан олди.

"Рақобат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, муайян товарни ишлаб чиқариш, сотиш ёки харид қилиш бўйича истисно ҳуқуқларга эга бўлган субъектлар автоматик равишда ўз сегментида ҳукмрон деб ҳисобланади.

Устун мавқега субъектлар қаторига 4 та хусусий компания, 15 та давлат корхонаси ва 10 та давлат муассасаси киради. Улар жами 40 турдаги истисно ҳуқуқларга эга.

Устун деб топилган компаниялар қаторида қуйидагилар бор: CRPT Turon, Smart Marketplace, To‘palang HPD Holding, суғурта компанияси «Ўзагросуғурта», Туристларга хизмат кўрсатиш маркази, «Шарқ» нашриёти, Солиқ-сервис ДУК ва бошқалар.

Қўмитанинг ушбу қарори бозордаги шароитларнинг ошкоралигини таъминлаш ва истисно ҳуқуқларга эга субъектларнинг рақобат қонунчилигига риоя этиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.