Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026 йилги Осиё ўйинларининг футбол турнири биринчи турида Филиппин терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув 14 сентябрь куни Гифу шаҳридаги Gifu Nagaragawa Stadium стадионида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон 81-дақиқада ҳисобни очди. Голни Меҳрибон Эгамбердиева урди.
Филиппин терма жамоаси 89-дақиқада Натали Коллинзнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинини 17 сентябрь куни Хитойга қарши ўтказади. Учрашув ҳам Gifu Nagaragawa Stadium стадионида бўлиб ўтади ва соат 14:00 да бошланади.
Гуруҳ босқичидаги якуний учрашувда Ўзбекистон 21 сентябрь куни Гонконгга қарши майдонга тушади. Баҳс Кария шаҳридаги Wave Stadium Kariya стадионида ўтказилади ва соат 16:00 да бошланади.