Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 5,8 минг тонна чой импорт қилди

Дилафруз Ниязова · 04.04.2025 · 14:35 · 285 views
Ўзбекистон 5,8 минг тонна чой импорт қилди
Ўзбекистон 5,8 минг тонна чой импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 5,8 минг тонна чой импорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда. Импорт қилинган чойнинг умумий қиймати 8,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Энг кўп чой қуйидаги давлатлардан олиб кирилди:

Хитой — 4720,5 тонна

Эрон — 360,3 тонна

Кения — 160,6 тонна

Россия — 130,9 тонна

Ҳиндистон — 99 тонна

БАА — 72,6 тонна

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бозорида асосий улушни хитой чойи эгаллаб келмоқда. Шу билан бирга, Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ҳам чой импорт қилиш давом этмоқда.