Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котиби ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котиби ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котиби ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро шаҳрида Танзила Нарбаева БМТ Бош котиби ўринбосари Татьяна Валовая билан учрашув ўтказди.
 
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Жумладан, Ўзбекистон БМТ агентликлари билан Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда яқин ҳамкорлик олиб бораётгани, шунингдек, мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини изчил амалга ошириш орқали БРМ йўналишида аниқ натижалар қўлга киритилаётгани алоҳида таъкидланди.
 
Шу билан бирга, Татьяна Валовая хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларида Ўзбекистон минтақада етакчилик қилаётганини ҳамда намунавий модель сифатида эътироф этилаётганини қайд этди.
 
Амалий тажриба алмашиш мақсадида у Ўзбекистон делегациясини БМТнинг Женевадаги бўлинмасида аёл раҳбарларга бағишланган кўргазмада иштирок этишга таклиф қилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг  Женева шаҳридаги БМТ биносида “Самарқанд” номли мавзули хона ташкил этиш ташаббуси юзасидан фикр алмашилди. Таъкидланганидек, мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг БМТ тизимидаги маданий мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ҳурмат, маданий хилма-хиллик ва цивилизациялар мулоқотини ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг