Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади

Беҳзод Ҳожиматов · 22.07.2016 · 11:45 · 612 views
Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади
Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг йирик шаҳри Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади.

2016-йилнинг 20-июль куни Тошкентда Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этамиз, 2012-йилдаги Лондонда ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 63 нафар спортчилар иштирок этганди. Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишади.

Улар академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва греко-рим кураши каби спорт турларида иштирок этишади.