Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

ОЧ-2016: Ўзбекистон ёшлар термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.10.2016 · 13:23 · 455 views
ОЧ-2016: Ўзбекистон ёшлар термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди
ОЧ-2016: Ўзбекистон ёшлар термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистон ёшлар терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Мазкур мусобақа Баҳрайн мамлакатида ўтказилмоқда. Дастлабки ўйинда футболчиларимиз тожикистонлик тенгқурлари устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонишди.

Тожикистон ёшлари биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Саидовнинг голи эвазига олдинга чиқиб олган эди. Аммо иккинчи бўлимда Саиджамол Давлатжонов (67-дақиқа) ва Жасурбек Яхшибоевлар (72-дақиқа) томонидан киритилган тўплар жамоамизга илк ғалабани тортиқ қилди.

18-октябрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралия ёшлар терма жамоаси билан майдонда куч синашади.