Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Ўзтрансгаз» БАА банкидан 18 ой муддатга 300 миллион долларлик кредит жалб этмоқда

Дилафруз Ниязова · 27.12.2025 · 10:00 · 249 views
«Ўзтрансгаз» БАА банкидан 18 ой муддатга 300 миллион долларлик кредит жалб этмоқда
«Ўзтрансгаз» БАА банкидан 18 ой муддатга 300 миллион долларлик кредит жалб этмоқда / Фото: Pixabay/benscripps..

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтрансгаз» AЖ акциядори Бирлашган Араб Амирликларининг Abu Dhabi Commercial Bank банкидан 300 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб этиш бўйича йирик битим тузилишини маъқуллади.

Банк маълумотларига кўра, кредит муддати 18 ойни ташкил этади ва уни яна олти ойга узайтириш имконияти мавжуд.

Молиялаштириш шартларига йиллик 3,1 фоизлик фоиз ставкасига қўшимча равишда SOFR индекси, шунингдек 1,35 фоиз миқдоридаги комиссиялар киритилган.

Abu Dhabi Commercial Bank акцияларининг назорат пакети Mubadala инвестиция компаниясига тегишли.