Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

«Ўзбектелеком» ва Internet Initiative Japan ташаббуси тармоқ технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 18.05.2025 · 11:00 · 402 views
«Ўзбектелеком» ва Internet Initiative Japan ташаббуси тармоқ технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
«Ўзбектелеком» ва Internet Initiative Japan ташаббуси тармоқ технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Токё шаҳрида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япониянинг етакчи интернет ва тармоқ ечимлари провайдери “Internet Initiative Japan” компаниясини Президенти Коичи Сузуки билан учрашув ўтказди.

Учрашувда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йиғилишда «Ўзбектелеком» АЖ ва “Internet Initiative Japan” ўртасида янги ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ушбу келишув икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаб, замонавий тармоқ технологиялари, маълумотлар билан ишлаш ва рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.