Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Россия элчиси билан музокаралар ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.03.2025 · 21:05 · 361 views
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Россия элчиси билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Россия элчиси билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди.

Суҳбат давомида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар Афғонистонни ижтимоий ва иқтисодий тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.