Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонга Қувайт ТИВ делегацияси ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 26.04.2017 · 16:44 · 294 views
Ўзбекистонга Қувайт ТИВ делегацияси ташриф буюради
Ўзбекистонга Қувайт ТИВ делегацияси ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистонга Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.