Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистонга Қозоғистондан келган сайёҳлар оқими 76 фоизга ошди

Дилафруз Ниязова · 15.11.2025 · 13:29 · 315 views
Ўзбекистонга Қозоғистондан келган сайёҳлар оқими 76 фоизга ошди
Ўзбекистонга Қозоғистондан келган сайёҳлар оқими 76 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида мамлакатга келган қозоғистонлик сайёҳлар сони деярли икки миллион нафарга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 857 минг нафарга ёки 76 фоизга кўпдир.

Қозоғистонлик меҳмонларнинг аксарияти яқинларини зиёрат қилиш учун келишган — бундай ташрифлар 1 685 849 нафарни ташкил этди. Хизмат сафари билан келганлар 149 912 нафарни ташкил қилган, туристик саёҳатлар 143 898 нафарга тенг. Таълим мақсадида 91 нафар, ишбилармонлик сафарлари 455 нафар, даволаниш учун эса 6 063 нафар фуқаро ташриф буюрган.

Шу билан бирга, қарийб 1,1 миллион ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистонга борган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 338,5 минг нафарга ёки 47 фоизга кўпдир.

Ушбу маълумотлар икки мамлакат ўртасидаги туристик алмашинувнинг жадал тикланиб, ўсиб бораётганини кўрсатади.