Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистонга келган туристларнинг 45,5 фоизини аёллар ташкил этди

Дилафруз Ниязова · 29.08.2025 · 20:55 · 593 views
Ўзбекистонга келган туристларнинг 45,5 фоизини аёллар ташкил этди
Ўзбекистонга келган туристларнинг 45,5 фоизини аёллар ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида 2,9 миллион хорижий аёл ташриф буюргани ҳақида Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Хорижий сайёҳларнинг умумий сонида аёллар улуши 45,5 фоизга тенг бўлди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сайёҳ аёллар сони 696,7 минг нафарга ёки 31,9 фоизга кўпайди.

Энг катта сайёҳлар оқими қўшни мамлакатлар ҳисобига тўғри келди. Хусусан, Қирғизистондан 959,1 минг нафар (умумий миқдорнинг 33,3 фоизи), Қозоғистондан 781,7 минг (27,2 фоиз), Тожикистондан эса 595,5 минг нафар (20,7 фоиз) аёл келган.

Россия Федерациясидан 246 минг (8,5 фоиз) сайёҳ аёл ташриф буюрган бўлса, бошқа давлатлардан 295,3 минг (10,3 фоиз) аёл кириб келган.