Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонга Афғонистон делегациялари ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 18.07.2017 · 10:18 · 303 views
Ўзбекистонга Афғонистон делегациялари ташриф буюради
Ўзбекистонга Афғонистон делегациялари ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳрига Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Инфратузилмалар, технологиялар ва кадрлар ресурслари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳумоюн Қаюми бошчилигидаги делегациялари амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ўрин олган.