Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилаётган 3 мингга яқин тошбақа сақлаб қолинди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.05.2016 · 12:23 · 812 views
Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилаётган 3 мингга яқин тошбақа сақлаб қолинди
Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилаётган 3 мингга яқин тошбақа сақлаб қолинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилаётган 3 мингга яқин тошбақа сақлаб қолинди.

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида 2949 дона Ўрта Осиё тошбақасининг хорижга чиқиб кетишининг олди олинди.

Ушлаб қолинган барча тошбақалар табиий муҳитга қўйиб юборилади, дея таъкидлайди Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси.