Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди

Дилафруз Ниязова · 10.01.2026 · 11:20 · 254 views
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чирчиқ шаҳрида яшил водород ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ташаббуси билан амалга оширилаётган, умумий қиймати 88 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ACWA Power иштирокида Тошкент вилоятида яшил водород ишлаб чиқариш бўйича пилот объект қурилишига расман старт берган эди.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда 2025 йилдан бошлаб йилiga 3 000 тонна ҳажмда яшил водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

Иккинчи босқичда эса Чирчиқ шаҳрида яшил водород асосида йилига 500 минг тоннагача аммиак ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, умумий ўрнатилган қуввати 2,4 гигаваттгача бўлган шамол электр станциялар паркини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистонда барқарор энергетика ва «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлади.