Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистонда валютага талаб беш ойда 20 фоизга ошди

UzDaily таҳририяти · 24.06.2026 · 22:15 · 19 views
Ўзбекистонда валютага талаб беш ойда 20 фоизга ошди

Ўзбекистонда валютага талаб беш ойда 20 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган жами талаби 25,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоизга кўпдир. 2025 йилнинг январь–май ойларида мазкур кўрсаткич 21,4 миллиард долларга тенг бўлган. Бу ҳақда республика Марказий банки маълум қилди.

Талабнинг асосий қисми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келди. Улар томонидан 20,2 миллиард долларлик чет эл валютаси сотиб олинган. Жисмоний шахслар эса 5,5 миллиард доллар миқдорида валюта харид қилган.

Чет эл валютаси таклифи ҳам сезиларли даражада ошди. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган валюта сотувларининг умумий ҳажми қарийб 5 миллиард долларга ёки 28,6 фоизга кўпайиб, 22,3 миллиард долларга етди. Бунда аҳоли тижорат банкларига 10,2 миллиард долларлик валюта сотган бўлса, юридик шахслар томонидан сотилган валюта ҳажми 12,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Валюта бозоридаги айланмалар ўсишига қарамай, миллий валюта курси нисбатан барқарорлигини сақлаб қолди. Ҳисобот даврида доллар курси 11 938 сўмдан 12 320 сўмгача бўлган оралиқда тебраниб, умумий ҳисобда йил бошидаги даражада сақланиб қолди.

Айирбошлаш курси волатиллигининг ўртача кўрсаткичи 30 сўм ёки 0,25 фоизни ташкил этди. Таqqослаш учун, 2025 йилнинг январь–май ойларида мазкур кўрсаткич 17,3 сўм ёки 0,13 фоиз бўлган.

UzDaily таҳририяти · 👁 19 views · 24.06.2026 · 22:15