Иқтисод

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўм субсидия тўланди

Ўзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўм субсидия тўланди
Ўзбекистонда қуёш энергияси учун 642 млрд сўм субсидия тўланди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 70,7 минг нафар аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, электр тармоқларига узатилган электр энергияси учун Давлат бюджетидан 642,1 млрд сўм субсидия тўланди. Бу ҳақда Telegram'даги «Фискал таҳлил» канали хабар берди.

Энг кўп субсидия Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига ажратилди. Жумладан, Бухоро вилояти аҳолисига 116,7 млрд сўм, Хоразм вилояти аҳолисига 115,3 млрд сўм, Қорақалпоғистон аҳолисига эса 77,2 млрд сўм ўтказиб берилди.

Субсидияни Soliq мобил иловаси орқали олиш мумкин.

Бунинг учун иловадаги «Кешбэк ва имтиёзлар» хизматидан «Қуёшли хонадон» бўлимини танлаш, сўнгра «Картага ўтказиш» функциясидан фойдаланиш лозим.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.