Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистонда етти ойда $32,9 млрд инвестиция ўзлаштирилди

Дилафруз Ниязова · 25.08.2026 · 17:35 · 340 views
Ўзбекистонда етти ойда $32,9 млрд инвестиция ўзлаштирилди
Ўзбекистонда етти ойда $32,9 млрд инвестиция ўзлаштирилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–июль ойлари якунларига кўра, ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми $32,9 млрдни ташкил этди. Бу белгиланган параметрларга нисбатан 31,1% кўп. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Умумий ҳажмнинг $30,3 млрд қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига тўғри келган. Мамлакат ҳудудларида етти ой давомида $24,3 млрд инвестиция ўзлаштирилди. Бу белгиланган кўрсаткичдан 61,8% кўп.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини кузатиб бориш ва уларни белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилишни давом эттирмоқда.

Ижобий динамикани сақлаб қолиш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари ва хорижий инвесторлар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Масъул органлар, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб, юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни жадаллаштириш чораларини кўрмоқда.

Вазирлик маълум қилишича, ушбу ишлар инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мамлакат ҳудудларида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни янада кенгайтиришга қаратилган.