Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар Швециядаги йирик савдо дўконлари орқали сотилмоқда

Дилафруз Ниязова · 01.07.2025 · 16:30 · 328 views
Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар Швециядаги йирик савдо дўконлари орқали сотилмоқда
Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мевалар Швециядаги йирик савдо дўконлари орқали сотилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар Швециянинг "Kista Galleria" савдо маркази дўконлари орқали сотуви йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Швеция пойтахтида ўтказилган Ўзбекистон маҳсулотлари ярмаркаси якунлари бўйича эришилган келишувга кўра, юртимизда етиштирилган маҳсулотлар Швециянинг "Kista Galleria" савдо маркази дўконларига чиқарилган.

Стокгольм шаҳрида ўтказилган ярмаркада Ўзбекистоннинг "Mazali" бренди қуритилган мевалар – ўрик, олхўри, узум, грек ёнғоғи, ер ёнғоқ, писта, бодом каби маҳсулотларни тақдим этган эди.   "Kista Galleria" савдо маркази билан эришилган келишувга мувофиқ, мамлакатимизда етиштирилган қадоқланган уч турдаги қуритилган мевалар швециялик харидорларга тақдим қилинди.