Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилади

Беҳзод Ҳожиматов · 13.06.2016 · 11:15 · 603 views
Ўзбекистонда экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилади
Ўзбекистонда экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда умумий қиймати 29 млн. АҚШ долларидан иборат экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 3-июнь куни «Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш тўғрисида» ПҚ–2543-сон қарорига имзо чекди.

Ҳужжатга кўра, завод Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида жойлашган тепловоз депоси негизида қурилади.

Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш учун мўлжалдаги қиймат 29 млн. АҚШ долларидан иборат. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг шахсий маблағлари лойиҳани молиялаштириш манбаи ҳисобланди. Лойиҳа 2016-2017-йилларда амалга оширилади.