Иқтисод

Ўзбекистонда бозорлар бошқарувида давлат иштироки мажбурияти бекор қилинади

Ўзбекистонда бозорлар бошқарувида давлат иштироки мажбурияти бекор қилинади
Ўзбекистонда бозорлар бошқарувида давлат иштироки мажбурияти бекор қилинади  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда бозорлар бошқарувида давлат иштирокини мажбурий белгилайдиган меъёр бекор қилинади.

Бу масала 27 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган давлат мулкини хусусийлаштиришга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинди.

Йиғилишда айтилишича, ҳозирги пайтда 537 та бозор ва савдо мажмуасида хокимликлар камида 51 фоиз улушга эга.

Бу меъёрни бекор қилиш хусусий секторнинг ривожланишига туртки бериш, савдо соҳасига инвестицияларни жалб этиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда бозорда рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.