Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олишни 30 дақиқагача қисқартиришни таклиф қилишмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклиф тайёрланди.
Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йилнинг 15-майидаги Фармони белгиланган вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган, деб хабар беради БМТТДнинг “Ўзбекистонда бизнес-форум” лойиҳаси(III босқич)нинг матбуот хизмати.
“Таклиф этилаётган тизим ёрдамида корхонани он-лайн ҳолатида 30 дақиқада рўйхатга олиш мумкин бўлади. Бунда тадбиркор учун кўпгина қулайликлар яратилади ва у ортиқча қоғозбозликдан қутулади”, - қайд этилмоқда лойиҳа хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг «Doing Business 2016» рейтингида Ўзбекистон «Бизнесни рўйхатга олиш» индикатори бўйича 42-ўринни эгаллаб турибди, бу эса ўтган йилга нисбатан 22 та кўрсаткичга юқоридир.