7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 7 ёшдан катта 9,6 млн киши таълим билан қамраб олинган

Ўзбекистонда 7 ёшдан катта 9,6 млн киши таълим билан қамраб олинган
Ўзбекистонда 7 ёшдан катта 9,6 млн киши таълим билан қамраб олинган / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида 7 ёш ва ундан катта бўлган 9,62 млн нафар киши таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, таҳсил олаётганларнинг 4,95 млн нафарини эркаклар ташкил этади. Бу жами ўқувчиларнинг 51,5 фоизига тенг. Аёллар сони эса 4,67 млн нафар ёки 48,5 фоизни ташкил қилади.

Мамлакат олий таълим муассасаларида 1,73 млн нафар киши таҳсил олмоқда. Олий таълим муассасалари талабалари орасида аёлларнинг улуши 49 фоизни ташкил этади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.