Ўзбекистон ёшлар термаси Эрон ёшлар термасига ютказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Манама шаҳри (Баҳрайн)да 19 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эрон ёшлар терма жамоасига ютказиб қўйди.
Жасур Абдураимов шогирдлари эронлик тенгқурларига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Рақиблардан тўпларни дарвозамизга Ризо Жафари киритди. Унинг учун 13-дақиқа ва 47-дақиқалар омадли бўлди.