Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги турнирда пенальтилар орқали Канадани мағлуб этди

UzDaily · 06.09.2025 · 21:15 · 327 views
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги турнирда пенальтилар орқали Канадани мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Испаниядаги турнирда пенальтилар орқали Канадани мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-17) Испанияда ўтказилаётган халқаро Costa De La Luz U18 турнирининг иккинчи турида Канадага қарши баҳсда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон жамоаси сафида Абдусамад Саидов ва Садриддин Хасанов гол урдилар.

11 метрли зарбалар сериясида ўзбекистонлик футболчилар рақибдан аниқроқ ҳаракат қилиб, 6:5 ҳисобида зафар қучдилар.

Турнирнинг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9 сентябрь куни Марокаш жамоасига қарши ўтказадилар.

UzDaily · 👁 327 views · 06.09.2025 · 21:15