Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 54,6 фоизга етди

UzDaily · 21.10.2016 · 17:05 · 430 views
Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 54,6 фоизга етди
Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 54,6 фоизга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)да кичик бизнеснинг улуши 54,6 фоиз (2015 йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 53,6 фоиз бўлган) ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, шу йилнинг тўққиз ойида 23,6 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъекти рўйхатдан ўтказилди.

Натижада ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес улуши 54,6 фоиз (2015 йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 53,6 фоиз бўлган), саноатда 43,8 фоиз (38,7 фоиз), инвестицияларда 38,3 фоиз (33,5 фоиз), чакана савдо айланмасида 89,9 фоиз (87,3 фоиз) ва бандликда 77,8 фоиз (77,5 фоиз) ошди.

UzDaily · 👁 430 views · 21.10.2016 · 17:05