Спорт

Ўзбекистон WT Президент кубогида тўртта медаль олди

Ўзбекистон WT Президент кубогида тўртта медаль олди
Ўзбекистон WT Президент кубогида тўртта медаль олди / Фото: Олимпия қўмитаси матбуот хизмати..

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакиллари Лоҳурда ўтказилаётган WT World Taekwondo President’s Cup – Asia мусобақасининг биринчи кунида тўртта медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар учта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Нажмиддин Қосимхўжаев 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Диëра Азизова 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Светлана Саидова эса 73 килограммдан юқори вазн тоифасида кумуш медалларни қўлга киритди.

Яна бир медални Марат Мавлонов 87 килограммдан юқори вазн тоифасида бронза медали билан жамоа ҳисобига қўшди.

Шундай қилиб, мусобақанинг биринчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида учта кумуш ва битта бронзадан иборат жами тўртта медаль мавжуд.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.