Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Япония икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily · 03.06.2026 · 20:20 · 96 views
Ўзбекистон ва Япония икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Кенжи Ҳирата билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Япония муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар олий даражадаги тадбирлар якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш ва жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

UzDaily · 👁 96 views · 03.06.2026 · 20:20