Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика лойиҳалари ва биотехнология масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика лойиҳалари ва биотехнология масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой фармацевтика лойиҳалари ва биотехнология масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Хитойнинг фармацевтика ва биотехнология соҳасида фаолият юритувчи компаниялари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг фармацевтика, биотехнология, тиббий буюмлар, косметика ҳамда тиббий хизматлар соҳаларидаги инвестиция салоҳияти, шунингдек, мамлакатнинг Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига чиқиш имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Хитой делегациясига хорижий инвесторлар учун яратилган эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда технологиялар трансфери бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашув доирасида фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллийлаштириш жараёнларини кенгайтириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида “E Healthcare Executive” ташкилоти билан англашинув меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг