Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.02.2025 · 21:46 · 296 views
Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигида делегация Венгрияга ташриф буюрди.

Сафар давомида делегация Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича давлат котиби ўринбосари Агнеш Кертэс билан учрашди.

Шунингдек, ўзбек делегацияси Венгрия Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича давлат котиби Золтан Болчик ва Венгрия Миллий полиция бош бошқармасининг хорижий фуқаролар ишлари бўйича бош директори Шандор Гёмбёш билан музокаралар ўтказди.

Бундан ташқари, Венгрия Миллий иқтисодиёт вазирлигининг бандлик ва дастурлар масалалари бўйича давлат котиби ўринбосари Сильвия Балог билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.