Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.07.2017 · 10:46 · 285 views
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги 2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида 2017 йил 6 мартда Ашхобод шаҳрида имзоланган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Шартнома қоидаларига кўра томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришади. Бунга жумладан савдо айланмасини ошириш ҳамда маҳсулотларни (хизматларни) ўзаро етказиб беришнинг ҳажм ва навларини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек икки давлат бизнес-структуралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўли орқали эришиш мўлжалланган.

Шартнома иқтисодий ҳамкорликнинг турли соҳаларида 35 та тадбирни амалга оширишни кўзда тутувчи Дастурни ҳам тасдиқлайди.