Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 04.04.2026 · 12:30 · 152 views
Ўзбекистон ва Туркия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Туркия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон-Туркия пенсия таъминотига масъул вакиллари ўртасидаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ижтимоий таъминот тўғрисида”ги Битим лойиҳаси юзасидан музокараларнинг биринчи раунди муваффаққиятли якунланди.

Музокаралар якунида Битим лойиҳаси юзасидан “Учрашув баённомаси” имзоланди.

Ўзбекистон-Туркия ўртасида мазкур Битимнинг қабул қилиниши икки давлат фуқароларининг ижтимоий таъминот ва пенсия ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.