Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Беррис Экинжи билан учрашув ўтказди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, шунингдек, қўшма инвестициявий ва саноат лойиҳаларини илгари суриш масалаларини муҳокама қилди.
Транспорт ва минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон — Туркия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масаласини кўриб чиқди.
Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат вакиллари ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини тасдиқлади.