Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғиз Республикаси Президенти ва қардош халқини мамлакатнинг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий табриклади.

Ўзбекистон етакчиси мазкур муваффақият Қирғизистоннинг фаол ташқи сиёсати ҳамда минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилаётганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

Томонлар халқаро майдонда яқиндан мувофиқлаштирув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. 

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган, энг аввало, иқтисодиёт, транспорт, энергетика соҳаларида, маданий-гуманитар йўналишдаги келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг