Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида янги лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди

UzDaily · 25.11.2025 · 11:11 · 209 views
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида янги лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида янги лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Покистондан ташриф буюрган Moeed’s Industries (Pvt) Ltd бош директори Мухаммад Ишоқ ҳамда Sarhad Board and Chemicals (Pvt) Ltd бош ижрочи директори Малик Саджад Гул Ава билан учрашув ўтказди.

Томонлар саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқариш ва инвестицион ҳамкорлик йўналишларидаги имкониятларни муҳокама қилди.

Покистонлик меҳмонлар нутрацевтика, қоғоз-картон, кимё ва қадоқлаш материаллари йўналишида 30 йиллик тажрибага эга саноат гуруҳи сифатида Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирдилар.

Делегация ташриф давомида Наманган, Андижон, Хоразм ва Тошкентдаги саноат ҳамда фармацевтика корхоналарида бўлиб, мавжуд имконият ва шароитларни ўрганди. Айниқса, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликка юқори қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунида томонлар умумий лойиҳаларни амалиёт босқичига олиб чиқиш, тегишли идоралар билан қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 209 views · 25.11.2025 · 11:11