Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари шериклик масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари шериклик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди.
Музокаралар илиқ ва мазмунли муҳитда ўтди. Томонлар икки мамлакат халқларини бирлаштирувчи умумий тарих, тил ва қадриятларга асосланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч муносабатларининг тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидладилар.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Савдо ва иқтисодиёт, транспорт ва логистика, энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар барча асосий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга келишиб олдилар.