Ўзбекистон ва Норвегия миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Норвегия миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Норвегия элчиси Ҳелене Санд Андресен билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Жумладан, қўшма ўқув марказларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди ҳамда норвегиялик томон билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Суҳбатдошлар миграция соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.