Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Малайзиянинг Spora Global компаниялари меҳмонхона ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда

Дилафруз Ниязова · 05.03.2026 · 15:00 · 253 views
Ўзбекистон ва Малайзиянинг Spora Global компаниялари меҳмонхона ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон ва Малайзиянинг Spora Global компаниялари меҳмонхона ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Spora Global компанияси бош ижрочи директори Фио Фаҳми билан учрашди.

Spora Global - меҳмонхона кўчмас мулкини ривожлантириш, курорт мажмуаларини барпо этиш ҳамда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган хусусий Малайзия компанияси ҳисобланади.

Музокаралар давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар туризм инфратузилмаси, меҳмонхона бизнеси, девелопмент, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек замонавий рекреацион объектларни барпо этиш йўналишларида ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга ўзаро тайёрлигини билдирдилар.