Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

UzDaily · 27.01.2026 · 09:30 · 189 views
Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гвидо де Санктис билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Хусусан, аграр соҳада илғор технологиялар жорий этиш, илмий-тадқиқот ишлари, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш, шунингдек чорвачилик йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 189 views · 27.01.2026 · 09:30