Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Исроил икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Дилафруз Ниязова · 06.01.2026 · 22:43 · 241 views
Ўзбекистон ва Исроил икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Исроил икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон–Исроил муносабатларининг кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни мустаҳкамлаш, маданият, таълим ва гуманитар йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.