Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Индонезия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
UzDaily
·
👁 357 views
·
18.10.2016 · 17:44