Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Фаластин аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 12.03.2026 · 15:30 · 337 views
Ўзбекистон ва Фаластин аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Фаластин аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Фаластиннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ваил Ахмед Батрехи билан учрашди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистондан Фаластинга қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлар экспорт қилинмоқда.

Шу билан бирга, томонлар аграр соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Фаластин қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида Англашув меморандумини имзолаш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.