Ўзбeкистон ва Эстония сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбeкистон ва Эстония давлатлари бу ҳафтада сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишади.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2016-йилнинг 8-9-июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва Эстония ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида бўлиб ўтадиган музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.