Иқтисод

Ўзбекистон ва Элдридге Индустриэс ҳамкорлик бўйича йўл харитаси бўйича келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Элдридге Индустриэс ҳамкорлик бўйича йўл харитаси бўйича келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Элдридге Индустриэс ҳамкорлик бўйича йўл харитаси бўйича келишиб олдилар / Фото: Президенти.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни “Eldridge Industries” компанияси ҳаммуассиси, раиси ва бош ижрочи директори Тодд Боэлини қабул қилди.

Учрашувда АҚШнинг мазкур етакчи корпорацияси билан йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хусусан, тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасига рақамли ечимларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

Музокаралар якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

“Eldridge Industries” активларни бошқариш, суғурта, кўчмас мулк, инфратузилма, технологиялар, спорт ва медиа соҳаларида фаолият юритувчи АҚШнинг инвестициявий холдингидир. Бошқарувида қиймати 75 миллиард доллардан зиёд активлар мавжуд.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.